Ёшлар

30-июн — Ёшлар куни
Бугунги кунда юртимизда ёшларга мамлакат тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи сифатида қаралади. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ғамхўрлиги ва ташаббуслари туфайли ёшлар билан ишлаш устувор йўналиш сифатида белгиланган.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим, тадбиркорлик, спорт, маданият, илм-фан ва инновация соҳаларида кенг имкониятлар яратилмоқда. Президент мактаблари, ихтисослаштирилган лицейлар ва замонавий университетлар очилмоқда, ёшларга хорижда ўқиш ва малака ошириш учун грантлар берилмоқда.
Ёшлар тадбиркорлигига имтиёзли кредитлар, ер майдонлари ва турли грантлар ажратилаётгани ҳам уларнинг иқтисодий фаоллигини оширмоқда. Шу билан бирга, ёшларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокини кучайтириш бўйича муҳим қадамлар қўйилмоқда.
Айниқса, аграр соҳа ва қишлоқ хўжалигида ёш олимлар, фермерлар ва тадбиркорлар замонавий билим ва технологияларни жорий этиб, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ходимларнинг катта қисмини ёшлар ташкил қилади. Бугунги кунда тизимдаги илмий-тадқиқот институтларида юзлаб ёшлар илмий изланишлар олиб бориб, соҳанинг ривожига ҳисса қўшмоқда.
Биз ҳам юртимиз келажаги бўлган ёшларимизга ёрқин истиқбол тилаймиз!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе