Юқори ҳосил олишнинг илмий асосланган усуллари

Мўл ҳосил олиш нафақат экиш муддатига, балки уруғликни тўғри тайёрлаш, сақлаш ва замонавий агротехнологияларни қўллашга ҳам бевосита боғлиқ.
Ушбу видеода Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов экинларни экишда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, уруғларни совуткичли омборларда сақлашнинг афзалликлари, картошка, пиёз ва бошқа уруғлик материалларини қизил нур таъсирида тайёрлашнинг самараси, шунингдек, меваларга қурт тушишининг олдини олишга ёрдам берадиган оддий, аммо самарали усуллар ҳақида илмий асосланган тавсиялар билан ўртоқлашади.
Видеони томоша қилинг ва ҳосилдорликни ошириш, экинларни самарали парваришлаш ҳамда илмий ёндашувларга асосланган фойдали тавсиялар билан танишинг.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм