Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Юқори ҳосил сари: пахта ва ғаллачиликда устувор вазифалар белгиланди

Юқори ҳосил сари: пахта ва ғаллачиликда устувор вазифалар белгиланди

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислигида видеоконференсалоқа шаклида республика семинари ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари раҳбарлари, туман ҳокимлари, фермер хўжаликлари, кластерлар, соҳа мутахассислари ҳамда олимлар иштирок этди.

Семинар давомида пахта етиштириш мавсумининг энг масъулиятли босқичи бошланганлиги қайд этилиб, кузда олинадиган ҳосилнинг миқдори ва сифати айнан бугунги агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига боғлиқ экани алоҳида таъкидланди. Шу боис мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш, дала ишларини илмий ёндашув асосида ташкил этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда қатъий назоратни кучайтириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Вазир ўз сўзида ҳар бир кун ва ҳар бир агротехник тадбир ҳосил тақдирини белгилашини қайд этди. Ғўзаларни август ойига қадар белгиланган меъёр даражасига етказиш, шундан сўнг ҳосилнинг бир маромда пишиб етилишини таъминлаш мақсадида Этефон қариш гормонини илмий тавсиялар асосида қўллаш, суғориш, озиқлантириш, култивация ва зараркунандаларга қарши кураш ишларини белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда ғаллачилик бўйича ҳам устувор вазифалар муҳокама қилинди. Хусусан, 2027-йил ҳосили учун ғалла экиш мавсумига бугундан пухта тайёргарлик кўриш, уруғлик донни саралаш, яровизация жараёнларини ўз вақтида ташкил этиш ва уруғликни совуткичли омборларга жойлаштириш бўйича барча зарур чораларни кечиктирмасдан амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

Таъкидланганидек, бугунги замонавий деҳқончилик илм-фан, инновация ва илғор агротехнологиялар билан чамбарчас боғлиқ. Шу боис ҳар бир фермер, агроном ва соҳа мутахассиси янги билим ва тажрибаларни мунтазам ўзлаштириб, уларни амалиётга самарали татбиқ этиши зарур.

Семинар якунида ҳудудлар кесимида белгиланган вазифалар ижросини қатъий назорат қилиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш ҳамда юқори ва сифатли пахта ҳамда ғалла ҳосилини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Қайд этилганидек, бугун далада қабул қилинаётган ҳар бир тўғри қарор ва ўз вақтида бажарилган ҳар бир агротехник тадбир эртанги мўл ҳосилнинг мустаҳкам пойдеворини яратади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.