Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Замонавий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бугунги кун талаби

Замонавий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бугунги кун талаби
Аграр технологиялар алмашинуви ва ўқитиш бўйича Шанхай ҳамкорлик ташкилоти демонстрацион базасида Хитой Халқ Республикаси Янлин шаҳрида ШҲТ доирасида замонавий қишлоқ хўжалигини ривожлантириш давра суҳбати ва унинг доирасида 31-Хитой Янлин қишлоқ хўжалиги юқори технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтди. ⏰Тадбирда Сиан вилояти губернатори, Хитой Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ШҲТ котибияти, шунингдек ташкилотга аъзо давлатлар Белорус, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, кузатувчи давлатлардан Монголия ва Камбоджа Қироллиги қишлоқ хўжалиги вакиллари қатнашишди. Давра суҳбатида мамлакатлар ўртасида яшил қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги технологиялари соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасига сармоя киритиш имкониятлари ва йўллари, ШҲТда қишлоқ хўжалигини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир якунига мувофиқ “2025-2027 йилларга мўлжалланган ШҲТнинг қишлоқ хўжалиги технологиялари бўйича алмашинув ва кадрлар тайёрлаш кўргазмали базасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳаракатлар режаси” қабул қилинди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.