Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Зангиотада дала семинари ўтказилди

Зангиотада дала семинари ўтказилди

Тошкент вилояти Зангиота туманида қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришга қаратилган инновацион агротехнологиялар бўйича дала семинари ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, Тошкент вилояти агрохизматлар маркази Зангиота тумани мутахассислари, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Озуқа экинлари илмий-тажриба стансияси олимлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда Озуқа экинлари илмий-тажриба стансияси бўлим бошлиғи Б. Суванов томонидан мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини изчил ошириб бориш, маҳсулот етиштириш самарадорлигини кўпайтиришга қаратилган инновацион ёндашувлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир давомида ресурслар чекланган шароитда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, ерларни лазерли текислаш, маҳаллий ва хорижий навларни интенсив усулда етиштириш, экинларни баргдан озиқлантириш, шунингдек касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали курашиш бўйича илмий-амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, глобал иқлим ўзгариши шароитида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, замонавий ҳамда ресурстежамкор технологиялардан кенг фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.