Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Зарафшон дарёси — ҳаёт, барқарорлик ва келажак тимсоли

Зарафшон дарёси — ҳаёт, барқарорлик ва келажак тимсоли
Сув — ҳаёт манбаи. Лекин бу манба тобора қисқариб бораётгани — ҳақиқат. Бугун нафақат дунё, балки бутун Марказий Осиёда сув танқислиги стратегик хавф даражасига кўтарилди. Бу хавф Ўзбекистон учун ҳам жуда долзарб. Айниқса, Зарафшон дарёси ҳавзасида бу муаммо ўзининг чуқур изини қолдирмоқда. Биласизми, ушбу дарё Самарқанддан Навоийгача бўлган кенг ҳудудни ҳаёт билан таъминлайди. Унинг суви 1 миллион гектардан зиёд ерларни суғоради. Бу ерларда мамлакатнинг ғалла, боғдорчилик ва пахтачилик салоҳиятининг асосий қисми жойлашган. Афсуски, охирги 20 йилда ҳавзада сув ҳажми 10–12 фоизга қисқарган. Шу боис, бугунги кунда Швейсариянинг Каритас компанияси Марказий Осиё минтақавий экологик маркази билан ҳамкорликда Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига нисбатан чидамли ва комплекс тарзда бошқариш лойиҳасини амалга оширмоқда. Ёндашувнинг асосий мақсади дарё ҳавзасида иқлимга чидамли сув ресурсларини комплекс бошқариш орқали аҳолининг турмуш тарзи ва фаровонлигини оширишдан иборат. Айни кунларда лойиҳа ижросига йўналган тизимли ишлар олиб борилмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.