Зиғир генотиплари комплекс баҳоланмоқда

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба стансияси (Жарқўрғон) ҳамда Жиззах вилояти (Бахмал ) шароитида Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги қўшма илмий лойиҳа доирасида зиғир генотипларининг мойдорлиги ва тола сифати кўрсаткичларини комплекс баҳолаш мақсадида дала тажрибалари олиб борилмоқда.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Беларусдан келтирилган навларни маҳаллий агроиқлим шароитида интродуксия қилиш, юқори ҳосилдор генотипларни кўпайтириш ҳамда селексия материаллари сифатида фойдаланиш ҳам кўзда тутилган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе