Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЗИРА: БИР ҲОВУЧ УРУҒДА ҚАНЧА ИМКОНИЯТ ЯШИРИН?

ЗИРА: БИР ҲОВУЧ УРУҒДА ҚАНЧА ИМКОНИЯТ ЯШИРИН?
Ҳар бир таомга ўзига хос ҳид ва таъм бағишлайдиган зира қандай ўсимлик? Уни етиштириш фермерлар учун қўшимча даромад манбаига айланиши мумкинми? Зира (Куминум кйминум Л.) — соябонгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик. Бўйи одатда 20–50 сантиметргача етади. Унинг хушбўй уруғи зиравор сифатида ишлатилади. Зира Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Хитой ва Марказий Осиёнинг айрим мамлакатларида етиштирилади. У илиқ ва нисбатан қуруқ иқлимни хуш кўради. Ортиқча намлик эса ўсимликнинг ўсиши ва ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Зира нима учун хушбўй? Бунинг сири унинг таркибидаги эфир мойларида. Айниқса, куминалдегид моддаси зирага хос ўткир ва ёқимли ҳидни таъминлайди. Шу боис у миллий таомларимиздан ташқари, озиқ-овқат саноатида ҳам кенг қўлланилади. Зира таркибида антиоксидант хусусиятларга эга биологик фаол бирикмалар ҳам мавжуд. Уларнинг инсон организмига таъсири илмий тадқиқотларда ўрганилмоқда. ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАМ СИНАЛДИ Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном раёнида пахта ва зирани бир майдонда биргаликда етиштириш тажрибаси қўлланилади. Бунда пахтанинг дастлабки ривожланиш даврида қатор ораларидан самарали фойдаланиб, қўшимча зира ҳосили етиштирилади. Эътиборлиси, жорий йилда "Қишлоқ хўжалигидаги 100 та ташаббус" доирасида ушбу тажриба Ўзбекистонда ҳам синовдан ўтказилди ва ижобий натижалар қайд этилди. Мазкур ёндашув пахта майдонларидан самарали фойдаланиш, қўшимча маҳсулот етиштириш ва фермерлар даромадини ошириш учун янги имкониятлар яратади. Демак, таомларимизга бир чимдим хушбўйлик бағишлайдиган зира нафақат қадимий зиравор, балки қишлоқ хўжалигида қўшимча даромад манбаи бўлиши мумкин бўлган истиқболли экин ҳамдир! Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.