Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЗАМОНАВИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР БЕРИЛМОҚДА

ЗАМОНАВИЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР БЕРИЛМОҚДА
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг лаборатория раҳбарлари Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Ҳ.Олимжон ҳудудида фаолият олиб бораётган “Бек” фермер хўжалиги далаларида ҳозирги кунда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди. Бу ерда ғўза қатор ораларига сифатли ишлов беришда пахтачилик култиваторини созлаш бўйича муҳандис, механизатор-операторларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда институтда олимлар томонидан яратилган янги техникалардан унумли фойдаланиш, чигитларни аниқ миқдорларда сифатли экиш, уруғларни экишга мўлжалланган пневматик сеялкаларнинг асосий афзалликлари ва ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш бўйича илмий асосланган тавсияларни тақдим этишди. Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг: Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.